Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Зеромакснинг собиқ раҳбари Миродил Жалолов қамоқдан чиқарилди
9.01.2019 11:45,  
60

Зеромакс ширкатининг собиқ бош ижрочи директори 53 яшар Миродил Жалолов 8-январь куни озод қилиниб, Тошкентдаги уйига келди.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди Жалоловга нисбатан «қамоқ» эҳтиёт чорасини бекор қилиб, суд залидан озод қилган.

Айни пайтда суд ўз ҳукми билан Миродил Жалоловни айбли деб топиб жаримага тортган:

М. Жалолов ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми «а» банди¸ 228-моддаси 2-қисми «а, б» бандлари ва 228- моддаси 3-қисми билан айбли деб топилган. Унга 17 687 040 сўм жарима жазоси тайинланган.

2010-йил ҳибсга олинган Жалолов иши 2017 йилнинг 4 январида кўриб чиқилган эди.

2017-йилги суд ажримида Миродил Жалоловга «жиноят иши бўйича етказилган зарарни қоплаш учун вақт» берилгани алоҳида таъкидланганди.

Бироқ зарарни қоплай олмаганидан сўнг, Миродил Жалоловни март ойида яна қамоққа олинган эди

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан