Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жаҳонгир Ортиқхўжаев: «Akfa акцияларига эгалик қиламан, бироқ бошқарувни бошқаларга топширдим»
31.01.2019 17:36,  
16

Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ўзи асос солган Akfa компаниясига эгалик қилишда давом этади, бошқарув эса бошқа шахсларга берилган. Бу ҳақда пойтахт маъмурияти раҳбари пайшанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди, деб ёзмоқда Газета.uz нашри.

Аввалроқ Британиянинг Open Democracy компанияси ўз текширувлари асосида Tashkent City лойиҳасида иштирок этаётган айрим компаниялар Жаҳонгир Ортиқхўжаев билан боғлиқ эканини маълум қилган эди.

Ҳоким Akfa компанияси акцияларига эгалик қилишини тасдиқлади, аммо уни бошқармаслигини айтиб ўтди.

«Akfa — менинг 20 йиллик компаниям. Тан оламан, мен ҳатто тушимда ҳам ҳоким бўлишимни тасаввур қилмаган эдим. Ярим соат олдин эшитганман ҳоким бўлишимни, — деди у. — Аммо 20 йиллик компанияни, тўғрисини айтаман, айтаман, 31 минг ишчиси билан шунбай ташлаб кетиш…»

«Президентимиз шу ерда орттирган тажрибаларим учун мени раҳбар, ҳоким этиб тайинлади. Бу ердаги бошқарувни бошқа инсонларга, шогирдларга бер деган талаб бўлган, лекин ҳиссангни бер, деган талаб бўлмаган», — деди ҳоким.

«Агар чўнтагимда Boeing акцияси бўлса, нима деб ўйлайсиз, уни ҳам ҳоким бўлдим деб берворишим керакми? Ёки Apple акцияси бўлса қўлимда? Мен у компания ишини бошқармайман. Ҳоким бўлдим деб сотишим керакми?» — дея савол берди у.

«Akfa — Ўзбекистондаги катта компания. Ўзбекистонда шунча тараққиёт, ривожланиш бўлаётган вақтда Akfa компанияси ҳам четда қараб туришга ҳаққи йўқ. У ҳам Ўзбекистонда, Тошкентда обрўга, қудратга, ўз кучига эга ва иқтисодий ривожланган компания ҳисобланади. Ўз ўрнида, президентимиз Тошкентда конгресс-холл ва меҳмонхона қуриш керак, дея таклиф билдирдилар. Ўзбекистонда катта анжуманларни ўтказиш учун етарли даражадаги конгресс-холл.

Tashkent City лойиҳаси доирасида конгресс-холл қурилишида Akfa Dream World (Akfa Group таркибидаги компания) иштироки ҳақида тўхталар экан, Жаҳонгир Ортиқхўжаев объект қуриб битказилгач, ҳукуматга топширилишини маълум қилди. «Бундан даромад манбаи сифатида фойдаланилмайди», — дея таъкидлади пойтахт маъмурияти раҳбари.

Унинг сўзларига кўра, Tashkent City каби йирик миқёсли лойиҳани ўз қўлига олишга қодир компания Ўзбекистонда шу вақтгача бўлмаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан