Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Таиландда ўғирликда айбланиб икки ўзбекистонлик аёл ҳибсга олинди
8.02.2019 14:01,  
10

Таиланд полицияси покистонлик эркакнинг 21 минг бат (670 доллар) пули, смартфон ва банк картасини ўғирлаб кетган ўзбекистонлик икки нафар аёлни ҳибсга олди, деб хабар бермоқда  The Nation нашри.

Нашр маълумотларига кўра, покистонлик 35 ёшли Аҳмад полицияга ариза берган ва икки аёл ўзини тунаб кетганини хабар қилган. Унинг таъкидлашича, маҳаллий пабда икки аёлни учратган ва уларни меҳмонхонадаги ўз хонасига таклиф қилган. У уйғонганида пуллари, смартфони ва банк картаси аёллар билан бирга ғойиб бўлган. 

Матбуот анжумани давомида Паттайя полицияси бошлиғининг маълум қилишича, 5 февраль куни ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари 29 ёшли Наргиза А.a ҳамда 43 ёшли Насиба С.ани қўлга олишган.

Полициядан хабар беришларича, аёллар томонидан ижарага олинган квартирада ўтказилган тинтув вақтида полициячилар Samsung Galaxy S9 смартфони ва банк картасини топишган. Бу нарсалар покистонликка тегишлидир. Аёлларга ўғирлик бўйича айблов қўйилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан