Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ташқи ишлар вазирлиги Россияда оғир аҳволга тушиб қолган ўзбекистонликларга мурожаат қилди
10.02.2019 12:35,  
2

Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон фуқароларининг ижтимоий тармоқлар орқали йўллаётган мурожаатлари муносабати билан қуйидагиларни маълум қилди:

«Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан меҳнат миграциясида бўлиб турган ва чет элда вафот этган ватандошлар жасадини Ўзбекистон Республикасига олиб келишда амалий ёрдам кўрсатилади.

Агарда Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган яқин қариндошингиз ёки танишингиз бундай ҳолатларга тушиб қолганлиги ва ёрдамга муҳтожлиги тўғрисида маълумотга эга бўлсангиз, Россия Федерациясидаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Ваколатхонасига ёки Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига мурожаат қилишингиз тавсия этилади.

Маълумот учун:

  • Россия Федерациясидаги манзил: Москва шаҳри, 1-Казачий тор кўчаси, 11/2 (1-й Казачий переулок, 11/2). Мурожаат учун телефон рақами: +7-903-507-76-67.
  • Ўзбекистон Республикасида манзил: Тошкент шаҳри Олмазор тумани, Қамарнисо кўчаси, 1-уй. Мурожаат учун телефон рақами: +998-71-202-33-55 (ички рақам: 16, 17). Телеграм канали: @migration_uz», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Меҳнат вазирлиги Петербургда ҳалок бўлган ўзбекистонлик мигрантлар бўйича изоҳ берганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан