Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Uzbek Tigers» жамоаси тарқатиб юборилди
11.02.2019 13:35,  
22

Бутунжаҳон бокс сериялари WSB мусобақаларида иштирок этиб келган Ўзбекистоннинг «Uzbek Tigers» жамоаси фаолиятини тўхтатди. Бу ҳақда GoSport.uzинтернет-нашри хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, янги мавсумда Ўзбекистон бокс федерацияси WSB мусобақаларида иштирок этувчи жамоани молиялаштиришни тўхтатишга қарор қилган. Бунда ҳаваскор бокс бўйича терма жамоанинг бошқа мусобақаларда иштирок этиши сабаб сифатида кўрсатилган.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил бошида ҳам «Uzbek Tigers» жамоасининг тугатилиши ҳақида хабарлар тарқалганди. Бироқ кейинчалик бу хабарлар инкор этилган ва жамоа мусобақада иштирок этганди.

2 февраль куни бокс федерацияси раҳбари сифатида ишлаб келган Шерзод Тошматов истеъфога чиққан ва унинг ўрнига Сакен Пўлатов вице-президентлик лавозимини эгаллаганди.

Маълумот учун, «Uzbek Tigers» жамоаси 2016 йилдан буён WSB мусобақаларида иштирок этиб келади. Жамоа биринчи мавсумдаги иштирокидаёқ мусобақанинг ярим финалига қадар етиб борган ва бронза медаллари билан тақдирланганди. 2017 йилги мавсумда жамоа чорак финалга қадар етиб борган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан