Бугун, 1 феврал куни Россиянинг Калининград шаҳрида профессионал бокс кечаси ташкил этилади. Кечада бир йўла 4 нафар ўзбек боксчиси рингга кўтарилади деб ёзмоқда Оламспорт.
Кеча, 31 январ куни боксчилар тарозига чиқишган. Унга кўра Шукуржон Раҳимов 59,7 кг, Рустам Тўлаганов 79,3 кг, Одилжон Аслонов 73,2 кг ва Улуғбек Мубинов 114 кг тош босди.
Боксчилар қуйидаги рақиблар билан жанг қилишади:
Рустам Тўлаганов – Норберт Даровски (Полша)
Одилжон Аслонов – Дмитрий Атрохау (Беларус)
Улуғбек Мубинов – Срдан Говедариса (Босния ва Герсеговина)
Шукуржон Раҳимов – Рипфумело Чиквамбана (ЖАР)
Калилинград шаҳридаги “Янтартий” мажмуасида ташкил қилинадиган жангда Рио-2016 олимпиадаси бронза медали совриндори Рустам Тўлаганов прорингдаги 3-жангини ўтказса, Улуғбек Мубинов ҳамда Шукуржон Раҳимовлар дебют жангларини ўтказишади.