Ўзбекистонлик боксчи, Рио-2016 олимпиадаси ғолиби Ҳасанбой Дўстматов эртага, 17 ноябр куни профессионал боксдаги илк жангини ўтказади. Бу ҳақда спортчининг ўзи Инстаграмдаги саҳифасида маълум қилган.
“Юрдошлар, каттакон раҳмат қўллаб-қувватлаб турганингиз учун! Худо хоҳласа ғалаба бизники бўлади”, - дея изоҳ қолдирган спортчи.
Яна бир боксчимиз Фазлиддин Ғоипназаров, спорт шарҳловчиси Даврон Файзиев ва яна кўплаб бокс ихлосмандалари спортчига омад тилаган.
Ҳасаyбой профессионал бокснинг биринчи ўта енгил вазн тоифаси (-48,99 кг.)да Мексикада рингга кўтарилади.