Бектемир Мелиқўзиев илк титул жангда ғалаба қозонди

Бектемир Мелиқўзиев илк титул жангда ғалаба қозонди

14 декабр куни АҚШнинг Индио шаҳри (Калифорния штати)да бўлиб ўтган жангда ўзбек ўғлони, Рио-2016 олимпиадаси кумуш медали совриндори Бектемир Мелиқўзиевнинг илк титул жанги бўлиб ўтди. Бу ҳақда Vringe сайти хабар бермоқда.

Бектемир Мелиқўзиев америкалик боксчи Вон Александер устидан ғалаба қозонди ва WBA'нинг ўрта оғирликдаги (76.2 кггача) Континентал Америка чемпиони бўлди.

Калифорниядаги “Fantasy Springs Casino” аренада 10 раундга мўлжалланган жангда ҳамюртимиз очколар ҳисобига рақибидан устун келди. Ҳакамлар бир овоздан Бектемирнинг 100:90, 100:90, 100:90 ҳисобларидаги ғалабасини қайд этишди. Бектемир аввалги 3 жангда рақибларини нокаут билан мағлуб этган эди.