Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШда куёв ўз тўйида хизматчи аёлни зўрлашга ҳаракат қилди
16.02.2019 16:34,  
8

АҚШда куёв ўз тўйида хизматчи аёлни зўрлашга ҳаракат қилганлиги учун суд олдида жавоб берди, деб ёзади The Philadelphia Inquirer газетаси.

Бу воқеа 2018 йил ноябрда Пенсильваниянинг Ричборо шаҳридаги клубда содир бўлди.

Хабарда айтилишича, тўй эгаси Мэтью Эймерс ушбу клубда ишлайдиган офицанткага тегажонлик қилишни бошлайди. “Махсус хизматлар” учун унга 100 доллар таклиф қилади. Рад жавобини олгач, куёв аёллар ҳожатхонаси яқинида уни кутади. Офицантканинг кўрсатмаларига қараганда, уни хонага олиб кириб, зўрлашга ҳаракат қилади.

Аёлнинг сўзларига кўра, у қочиб қутулишга муваффақ бўлди.

Кейин эса куёв тўйда муштлашувни бошлайди. Клуб ходимнинг алкогол ичимликларни ташқарига олиб чиқмаслик ҳақида илтимос қилганлиги учун жанжал қилади.

Клуб ходими полицияга қўнғироқ қилади. Полиция воқеа жойига келганда куёв меҳмонлар билан муштлашаётган эди. Полиция Эймерсни қўлга олади.

Тергов жараёнида офицантка томонидан зўрлашга ҳаракат қилиш ҳақида шикоят ариза ёзилди.

Америкалик устидан 17 январь куни суд бўлиб ўтди. Бироқ у гаров пулининг 10 фоизи 350 минг доллар тўлаганлиги учун ҳибсдан озод этилди.

Кейинги суд мажлиси 21 февралда ўтказилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан