Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда 8-синф ўқувчиси ҳомиладор бўлиб қолди
17.02.2019 13:02,  
231

Тошкентдаги мактаблардан бирининг 8-синфида ўқийдиган 14 ёшли қиз 2018 йил декабрь ойида ўзи яшайдиган хонадонда 2000 йилда туғилган йигит билан жинсий алоқа қилган.

2019 йилнинг январь ойида эса қиз ҳомиладор бўлиб қолганидан хабар топган ва ҳомиласини олдириб ташлаган. Бу ҳолат шаҳардаги 6-туғуруқхонада қайд этилган.

UzNews нашрининг ҳуқуқ-тартибот органларидаги манбаларга асосланиб хабар беришича, ушбу ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 128-моддаси 1-қисми (16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ушбу модда бўйича айбдор деб топилган шахс 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳозирги вақтда ушбу жиноятни содир этганликда гумон қилинаётган йигит шахсий назоратда бўлиб турибди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан