Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мутахассис Фарғонада топилган суяк қолдиқлари бўйича фикрини билдирди
18.02.2019 12:30,  
10

14 февраль куни Фарғона вилоятининг Риштон туманидаги хонадондан динозавр қолдиқлари топилгани ҳақида хабар берилган эди.

«Халқ сўзи Online» мухбири Элёржон Эҳсонов Ўзбекистон Республикаси Давлат геология музейи директори Аҳмаджон Аҳмедшаев билан суҳбатлашиб, мазкур масалага ойдинлик киритишга уринди.

«Бунақа воқеа 2015 йили Сирдарё вилоятининг Ховос туманида ҳам бўлган. Лекин суяклар динозавр қолдиқлари сифатида ўз исботини топмаган. Фарғона вилоятининг Риштон тумани Янгийўл қишлоғи Янгитурмуш кўчаси 2-уйдан топилган, айни пайтда динозавр суяклари қолдиқлари деб тахмин қилинаётган топилмани ҳали шахсан ўзим бориб кўздан кечирганим йўқ. Лекин Риштон туманига боришга ҳам ҳеч бир асос йўқ, деб ҳисоблайман. Сабаби, топилманинг динозавр қолдиқлари эмас, дейишимга етарли далилларим бор.

Биринчидан, мавзу давримиздан 130 — 180 миллион йиллар муқаддам яшаган динозаврлар ҳақида кетяпти. Мазкур даврдаги суяк қолдиқлари тошга айланмаган бўлса, бизгача етиб келмайди. Бу илмий хулоса! Чунки йиллар сурони, географик ўзгаришлар, табиий офатлар, иқлим ўзгаришлари уни йўқ қилиб юборади. Тошларга эса бу каби ҳодисаларнинг таъсир қилиши қийин. Риштон туманидаги суяк қолдиқларининг шундоққина пол остидан соф суяк ҳолида топилиши шу жиҳатдан илмий асоссиздир.

Иккинчидан, динозавр суякларига баҳо беришда бизнинг илмий тилдаги 60 миллион йиллардан далолат берадиган бўр қатлам, юра даври қатламлари бўлиши керак. Полнинг шундоққина остидаги суяк қолдиқлари неолит, палеолит каби узоқ даврлардан қандай қилиб ‘эсон-омон’ ‘ўтиб олди’ экан?! Телевидение орқали шу мавзудаги лавҳани диққат билан кузатдим. Намойиш этилаётган тасвирдаги суяклар эса яхши сақланган. Суяк қисмларини боғлаб турувчи воситаларга ҳам зарар етмаган.

Менинг фикримча, суяк қолдиқлари мушуксимонлар оиласига тааллуқли ҳайвонга тегишлидир. Яйдоқ чўл ҳудуди бўлганлиги учун бу бундан икки-уч аср олдин, балки ундан ҳам кўпроқ йилларда яшаган чўл мушуги, қамиш мушугининг суяк қолдиқлари бўлиши мумкин.

Фарғона давлат университетининг зоология кафедраси мутахассислари, профессор ва фан номзодлари мазкур ҳодисага нисбатан ўзларининг илмий хулосаларини бериши керак, деб ўйлайман», — дейди Аҳмад  Аҳмедшаев.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан