Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жаҳонгир Ортиқхўжаев: Аҳоли розилигисиз ҳеч бир уй бузилмайди
19.02.2019 12:51,  
5

Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлигида Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва Марказ-1 ҳамда Марказ-2 ҳудудларида истиқомат қилувчи аҳоли иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтди, дея хабар қилди Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Хабарда қайд этилишича, мулоқотда шаҳар ҳокими ушбу ҳудудлар аҳолиси орасида юзага келган саволларга аниқлик киритди. Дастлаб ҳоким аҳолининг ўз турар жойлари, туманларида олиб борилаётган қурилишлар ҳақидаги фикрлари билан танишди.

Учрашувда мурожаат билан келган фуқаролар Тошкентдаги бунёдкорлик тадбирлари ва уйлар ҳолати бўйича ўз фикрларини билдиришди. Тошкент шаҳар ҳокими пойтахтдаги бузилиши эҳтимоли бўлган ҳудудлардаги ишларни ташкил этиш бўйича ахборот берди.

Хусусан, бу борада тегишли ҳудудларда офислар ташкил этилиб, ҳар бир оиланинг бу борадаги фикрлари ўрганилиши маълум қилинди. Аҳолининг “бизнинг уйларимиз бузиладими?” деган саволига эса “Cизнинг розилигингизсиз бу иш амалга ошмайди”, дея таъкидлади Жаҳонгир Ортиқхўжаев.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан