Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Наманган вилоятининг собиқ прокурори қамоққа олингани айтилмоқда
15.03.2019 17:12,  
24

Ижтимоий тармоқларда «Қодировни тергов қилган прокурор ҳам қамоққа олинди» мазмунидаги хабарлар тарқалди. Уларда жорий йил 8 март куни Наманган вилоятининг собиқ прокурори Улуғбек Тошев юқори лавозимдаги амалдорга катта миқдорда пора бераëтган пайтда ДХХ ходимлари тарафидан ушлангани қайд этилган. Тошев 50 минг АҚШ доллар пора бераëтган пайтда қўлга олиниб, унга нисбатан қамоқ эҳтиëт чораси белгиланган билдирилган.

ЎзА ушбу хабарга аниқлик киритиш мақсадида Бош прокуратура матбуот хизмати билан боғланди. Матбуот хизматида У.Тошевнинг ушлангани ҳақида маълумот йўқ экан.

Эслатиб ўтамиз, Улуғбек Тошев Президент Шавкат Мирзиёевнинг Наманганга ташрифидан сўнг ишдан олинганди. У 2018 йил апрелида Наманганда иш бошлаган, бундан аввал Самарқанд вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари бўлган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан