Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонлик амалдор велосипедда сайр қилишнинг фойдаларини айтиб ўтди
2.04.2019 12:40,  
54

Велосипедда сайр қилиш фойдаси ҳақида кўпчиликка маълум. Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Эльмира Баситханова инсон организмида мунтазам жисмоний фаоллик, хусусан велосипедда сайр қилишнинг фойдали томонлари ҳақида батафсил маълумот берди.

"Велосипед сайрининг инсон организмига фойдали томонларига тўхталадиган бўлсак, аввало, тана аъзоларини "уйғотиб", мушакларни фаоллаштиради. Педалларни айлантиришдаги ритмик ҳаракатлар сон, тос, болдир ва умуртқа поғонасини мустаҳкамлайди. Велосипед сайридан завқ олиш учун кам тезликда, мўътадил ҳаракат қилиш лозим", - дейди Баситханова.

Шунингдек, вазир ўринбосари сўзларига кўра, велосипедда сайр қилиш юрак-қон томир тизимини мустаҳкамлайди, юракнинг жисмоний зўриқишларга чидамлилигини оширади. Қон айланиши ва модда алмашинувининг яхшиланишига олиб келади.

Шу боис, доимий велосипедда сайр қилиш кўпгина касалликлар, жумладан, юракнинг ишемик хасталиги, инфаркт ва инсультдан сақланишга ёрдам беради. Нафас олиш ритмини ривожлантиришда ҳам велосайр муҳим ўрин тутади. Тез ва фаол нафас олиш ҳисобига қоннинг кислород билан тўйиниши ошади, ўпкада ҳаво алмашинувини таъминловчи метаболик жараёнлар яхшиланади.

Мутахассисларнинг маълумотига кўра, тизимли ҳаракатлар ёғларнинг эришига, ортиқча суюқликдан қутулиб, ортиқча вазндан халос бўлишга ёрдам беради. Шунингдек, соғлом озиш жараёнида ҳам велосайрнинг аҳамияти беқиёс. Эътиборли жиҳати, велосайр бахт гормонлари миқдорини оширишнинг ҳам қулай йўлидир. Бундан ташқари, велосайр уйқуни яхшилайди, мия ишини фаоллаштириб, фикрлаш қобилиятини кучайтиради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан