Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Пойтахт тез тиббий ёрдам станциясига 150 та реанимобил топширилди
10.01.2020 17:01,  
329

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлимининг хабар беришича, Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам станциясига 150 та “Ford” русумидаги энг замонавий реанимобиллар топширилди.

Тез тиббий ёрдам хизматининг махсус санитар автотранспорт парки ҳам янгиланди. 2017- 2018 йиллар мобайнида Ўзбекистон тарихида биринчи марта 1500 та тез тиббий ёрдам хизмати учун янги ихтисослашган автомашиналар харид қилинди. Натижада бугунги кунда тизимда икки ярим мингга яқин замонавий тез ёрдам машиналари аҳолига хизмат кўрсатмоқда.

Охирги йилларда тез тиббий ёрдам хизматига ажратилаётган маблағ ҳам бир неча баробар ошди. Жумладан, битта чақириққа тез тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида ишлатиладиган дори воситалари учун сарфланган маблағнинг дори воситалари бўйича нархи республика бўйлаб қарийб ўн баробарга ўсиб, 5 800 сўмга етди.

Бундан ташқари, тез ёрдам бригадалари дислокацияси қайта кўриб чиқилди ва 844 та қишлоқ оилавий поликлиникаларида тез тиббий ёрдам таянч пунктлари ташкил этилди. Бунинг натижасида тез ёрдам бригадаларининг хизмат кўрсатиш радиуси 15-20 километрдан 8-12 километргача қисқарди.

Эндиликда юртимизда ҳар 13 минг аҳолига битта махсус тез ёрдам машинаси хизмат кўрсатмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан