Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Буюк Британиянинг энг кекса фуқароси узоқ умр кўриш сирларини маълум қилди
2.04.2019 20:13,  
16

Буюк Британиянинг энг кекса фуқароси Боб Уэйтон ўзининг узоқ умр кўриш сирларини маълум қилди. Бу ҳақда Sky News хабар қилди.

Куни кеча Боб Уэйтон 111 ёшни қаршилади. Унинг сўзларига кўра, у қўлдан келгунча ўлимга чап бериб келгани туфайли шу ёшгача умр кўриб келмоқда.

“Мен ҳам бошқалар каби шамоллаш, грипп, безгак касаллигига чалинганман. Мен икки марта жарроҳлик амалиётини ҳам бошдан кечирдим”, - дейди Уэйтон.

У қийинчиликларга қарши курашчи, ҳаётга ташна бўлмаганида, аллақачон бу оламни тарк этган бўлиши мумкинлигини қўшимча қилди.

“Бўтқа ва севимли иш ҳам катта ёрдам беради”, - дея таъкидлади Боб.

Собиқ ўқитувчи ва муҳандис Уэйтон ҳозиргача ёғочдан майда-чуйда буюмлар ясайди ва уларнинг сотиб кун кўради. Уэйтон ўзи учун егуликларни ўзи тайёрлайди ва аравача "Боб, 111 ёш" ёзуви билан озиқ-овқат дўконига бориб келади.

Бобнинг икки ўғил, бир қиз, 10 нафар набира ва 25 нафар эвараси бор. Узоқ умр кўрган отахон диққат марказида бўлишни ёқтирмаслиги тан олди. У ҳатто қиролича Элизавета II дан унинг туғулган куни муносабати билан табрик хатларини жўнатмасликни сўраган.

Бобнинг айтишига кўра, 111 ёшда “тўхтамоқчи” бўлган, чунки шу ёшга киришнинг ўзи кифоя. Бироқ, эндиликда келажак ҳақида хаёл сурмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан