Термиз аэропортида эркаклар ва аёллар учун намозхона очилди (фото)

07.04.2019 | Ўзбекистон | 4847

Термиз халқаро аэропортининг янги терминалида эркаклар ва аёллар учун алоҳида бўлган, барча қулайликларга эга намозхона фойдаланишга топширилган. 

Сайёҳлик ривожи учун улкан потенциалга эга вилоятда айни вақтда бахшичилик бўйича биринчи фестивал ўтказилмоқда. Шу муносабат билан хориждан кўплаб меҳмонлар ташриф буюрган.