Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент вилоятида талаба қасддан одам ўлдиришга уринди
8.04.2019 20:17,  
6

Тошкент вилоятида талаба рашк туфайли бир кишини пичоқлади. Бош прокуратуранинг хабар қилишича, 07.04.2019 йил Янгийўл тумани “Ахил” маҳалласида яшовчи А.А. (1993 й.т, Тошкент давлат аграр университетининг 3-босқич талабаси) шу маҳалладаги “Senyor Pomidor pasta & BBQ” кафеси олдида фуқаро Б.Х. (1992 й.т, ишсиз) билан рашк сабабли жанжаллашиб, ёнидаги пичоқ билан Б.Х.ни қасддан ўлдириш мақсадида юрак соҳасига 2 маротаба, бўйин қисми ва чап сон соҳаларига бир маротаба уриб, тан жароҳатлари етказган.

Шифокорлар томонидан ўз вақтида кўрсатилган тиббий ёрдам натижасида Б.Х.нинг ҳаёти сақлаб қолинган.

Шу куннинг ўзида Янгийўл туман прокуратураси томонидан фуқаро А.А.га нисбатан Ўзбекистон ЖК  25-моддаси орқали 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жиноятчи тегишли процессуал тартибда қўлга олинган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан