АҚШ Федерал қидирув бюроси Гитлерни 1945 йилда Аргентинага қочиб кетиши ҳақида махфий ҳужжатларни ошкор қилди.
Эълон қилинган ҳужжатларга кўра, Гитлер сув ости кемада Жанубий Америкага етиб борган.
Аргентинанинг 6 нафар юқори лавозимли шахслар унга бошпана – Анд шимолий қисмида ранчо берган.
Таъкидланишича, маълумотлар ФБР директори Эдгар Гуверга етиб борган. Аммо бюронинг раҳбарияти уларни “етарсиз” деб ҳисоблаб, Гитлерни бу маълумот асосида қидиришни давом эттириш мумкин эмаслигига қарор қилди.
Биринчи баёнотнинг санаси 1945 йил 21 сентябр деб қайд этилган.
Расмий маълумотларга қараганда, Адольф Гитлер 1945 йил 30 апрел куни ўз жонига қасд қилган.