Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Божхона институти бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
1.05.2019 16:06,  
167

Ҳукуматнинг 2019 йил 29 апрелдаги қарори билан Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.

Низомга мувофиқ, институт бакалавриатига ўқишга қабул қилиш «Божхона иши» ва «Юриспруденция» йўналишлари бўйича қуйидаги босқичларда ташкил этилади:

дастлабки танлов;

махсус касбий танлов;

тест синовлари.

Аризалар 1 январдан 1 апрелгача қабул қилинади.

Дастлабки танлов қуйидаги тадбирларни ўз ичига олади:

ҳужжатларни тўплаш ва ўрганиш;

якка тартибда суҳбатлашиш;

индивидуал-психологик ўрганиш;

умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш;

тиббий кўрикдан ўтказиш.

Махсус касбий танлов 25 июнгача қуйидагилар доирасида ўтказилади:

психофизиологик ўрганиш;

тиббий кўрик;

ёзма иш (диктант);

ахборот-коммуникация технологиялари бўйича баҳолаш;

якка тартибдаги якуний суҳбат.

Тест синовлари 5 июлгача ўтказилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан