Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент ҳокимининг биринчи ўринбосари вазифасидан озод қилинди
3.05.2019 11:01,  
4

Тошкент шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари Шерзод Хожизодаев лавозимидан озод қилинди. Бу ҳақда «Газета.uz» ўзининг ҳукуматдаги ахборот манбасига асосланиб хабар берди.

1- май куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури ижросини сифатли ташкил этиш, аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш борасидаги ишлар таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Ахборот манбаси маълумотларига кўра, йиғилишда ёш оилаларга имтиёзли кредитлар ажратиш ва кредитларни ўзлаштириш дастурларини амалга ошириш бўйича ишлар танқид остига олинди. Пойтахт маъмуриятида ушбу йўналишда масъул ҳисобланган Шерзод Хожизодаев вазифасидан озод қилинди.

Шерзод Хожизодаев 2018 йил 4 октябрь куни Тошкент ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган эди. Унга қадар Марказий банк раиси ўринбосари сифатида фаолият кўрсатган.

Давлат раҳбари матбуот хизматининг қайд этишича, «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури ижроси жойларда мутлақо қониқарсиз ташкил этилган учун республика комиссияси раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ҳамда Марказий банк ҳудудий бошқармалари раҳбарлари огоҳлантирилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан