Ширин ҳокими​ Сирдарё вилояти ҳокимига ўринбосар этиб тайинланди

Ширин ҳокими​ Сирдарё вилояти ҳокимига ўринбосар этиб тайинланди

Фото: Хожиматов Абдуғаффор Тиллабоевич

Сирдарё вилояти ҳокимлиги катта мажлислар залида вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев раислигида фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимига янги тайинлов амалга оширилди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати Sof.uz'га хабар берди.

Шу кунга қадар Ширин шаҳар ҳокими лавозимида ишлаб келган Хожиматов Абдуғаффор Тиллабоевич вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Маълумот ўрнида, Хожиматов Абдуғаффор Тиллабоевич 1967 йил 31 августда Наманган вилояти Уйчи туманида туғилган. 1994 йилда Наманган муҳандислик-технология институтини тамомлаган. 

Меҳнат фаолияти давомида Наманган муҳандислик-технология институти муҳандиси, Сирдарё вилояти “Сирдарё газ таъминоти” бошқармаси етакчи муҳандиси, Сирдарё вилояти “Гулистон газ таминоти” корхонаси бош муҳандиси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзнефтгазинспекцияси” Сирдарё вилояти бўлими 1-тоифали муҳандис-технологи, етакчи муҳандис-технологи, бош технологи, “Марказгазтаъминот” унитар корхонаси Сирдарё вилояти газ таъминоти бошқармаси бошлиғи, Сирдарё вилояти ҳокимлиги саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари котибияти мудири лавозимида фаолият юритган.