Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ташқи ишлар вазирлиги Ҳиндистон ва Бангладешдаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди
7.05.2019 11:22,  
1

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Ҳиндистон ва Бангладешда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига огоҳлантириш билан чиқди.

Хабарга кўра, Ҳиндистоннинг Одиша штати ва Бангладешнинг қатор ҳудудларига ёпирилган “Фани” циклони натижасида 2 миллиондан ортиқ киши хавфли зонадан эвакуация қилинган.

“Икки мамлакатда ўнлаб кишилар табиий офат қурбони бўлди, минтақада давлат идоралари, аэропортлар ёпилди, поездлар ва бошқа транспорт воситалари ҳаракати тўхтатилди”, — дейилади ТИВ хабарида.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаменти Ҳиндистон ва Бангладешнинг юқорида кўрсатилган минтақаларида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига “Фани” циклони таъсиридаги ҳудудларига боришни вақтинчалик тўхтатишларини тавсия қилади ва Нью-Деҳли шаҳридаги Ўзбекистон элчихонасининг телефон рақамларини эслатади: (9111) 24670774, 24670775, 24105640.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан