Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Эрон АҚШ билан уруш бўлишини хоҳламаслигини маълум қилди
16.05.2019 17:31,  
6

Эрон Олий руҳонийси оятуллоҳ Али Хаменеи Теҳрон Вашингтон билан урушни хоҳламаслиги тўғрисида баёнот берди.

"Уруш бўлмайди, ҳеч қандай уруш бўлмайди. Биз АҚШ билан урушдан ҳеч нарса ютмаймиз ва уруш очишга интилмаймиз", -деди Хаманеи.

Оятуллоҳ айни пайтда Эрон АҚШ ҳарбий қудратидан қўрқмаслигини, Вашингтон билан музокаралар ўтказиш эса "заҳар ютиш билан тенг" эканини айтди.

АҚШ давлат котиби Майк Помпео ҳам 14 май куни Вашингтон Эронга қарши уруш бошлаш ниятида эмаслигини айтган эди. “Бироқ АҚШ Эрон сиёсатининг ўзгартирилишига эришиш ниятида собитдир”, деди Помпео.

Сўнги ойларда АҚШ ва Эрон муносабатлари ўта кескинлашди.Ўтган ҳафтада АҚШ давлат котиби Майк Помпео Бағдодга кутилмаган ташриф билан бориб, Ироқ расмийлари билан Эроннинг “авж олаётган ҳаракатларини” муҳокама қилди.

Унинг ташрифидан олдинроқ эса АҚШ Эрон Форс кўрфазида ўз манфаатларига таҳдид солаётганини айтиб, кўрфазга учоқташир кемаларини юборган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан