Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШда омборхона устига F-16 қирувчи самолёти қулаб тушди
17.05.2019 18:41,  
6

Калифорнияда жойлашган омборхона биноси устига F-16 Fighting Falcon қирувчи самолёти қулаб тушди. Бу ҳақда Fox News нашри хабар қилди.

Воқеага гувоҳ бўлган одам ҳолатни камерага олиб, видео лавҳани интернетга жойлаштирди.

Таъкидланишича, F-16 самолёти ўқув машғулотларини якунлаб, авиабаза томон ҳаракатланаётган бўлган. Қўниш вақтида қирувчи самолётда гидротизим ишдан чиққан.  

Ҳозирча номаълум сабабларга кўра, самолёт катта автотрасса яқинида жойлашган омборхона биноси устига қулаб кетган.

Қирувчи самолётни бошқараётган учувчи катапульта қилиб, омон қолган. Учувчи шифохонага ётқизилди, унинг ҳаётига ҳеч нарса хавф солмаяпти.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан