Қувайтлик эр ифторликка таом тайёрламаган хотини устидан полицияга шикоят қилди

25.05.2019 | Жаҳон | 4967

Қувайтда истиқомат қилувчи киши ўз хотини устидан полицияга шикоят қилди. Бу ҳақда Khaleej Times нашри хабар қилди.

Қувайтлик эркак ифторлик учун таом тайёрлашдан бош тортгани билан рафиқасини “асосий инсон ҳуқуқлари”ни бузганликда айблади.

Эркак рафиқасини унга ифторлик тайёрлаб бериш кераклиги ҳақида ишонтиришга ҳаракат қилади.

Эрнинг сўзларига кўра, аёл унинг илтимосини қатъиян рад этганидан кейин у полицияга боришга мажбур бўлди.

Ҳайрон бўлган ҳуқуқ тартибот орган ходимлари жиноят таркибининг аломатлари бўлмагани сабабли унинг аризасини қабул қилишни рад этишди.