Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






"Ўзбекистон" меҳмонхонаси яна бир бор сотувга қўйилди
31.05.2019 10:32,  
8

Жорий йилнинг февраль ойида “Ўзбекистон” меҳмонхонаси комплексини сотиш бўйича очиқ танлов савдолари ўтказилиши маълум қилинганди. Ҳеч бир ариза келиб тушмагач, меҳмонхона яна бир бор сотувга қўйилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Объектнинг бошланғич баҳоси — 33 миллион АҚШ доллари этиб белгиланган. Сотувга меҳмонхона билан бирга шу ҳудуддаги барча иншоотлар (иккита ресторан, умумий овқатланиш шохобчаси, анжуманлар зали ва бошқалар) киради.

“Ўзбекистон” меҳмонхонаси Тошкентнинг энг машҳур меҳмонхоналаридан бири. У 1974 йилда, шаҳарнинг қоқ марказида қурилган. Меҳмонхона ойналаридан Амир Темур хиёбони кўриниб туради. Кўп қаватли меҳмонхона ер қимирлашига чидамли бўлиши учун ярим айлана шаклида лойиҳалаштирилган. 

Ушбу меҳмонхонанинг давлат улушини сотиб олиш бўйича тендерда иштирок этиш учун мурожаат этувчи ёки унинг ваколатли вакили Давлат активларини бошқариш агентлигига ариза бериши лозим.

Танлов ўтказилмаган, деб ҳисобланган тақдирда такрорий танлов дастлабки танлов ўтказилган кундан (2019 йил 11 июнь) бошлаб ҳар ўн иш кунида бир марта ўтказилиши мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан