Хоразмда 26 ёшли фуқаро қўшнисини дўппослаб, ўлдириб қўйди

21.06.2019 | Жамият | 4666

Хоразмда қўшниларнинг жанжали қотиллик билан якунланди. ИИВ хабарига кўра, 19 июнь куни Хонқа туманида яшовчи 26 ёшли С.И. қўшниси 45 ёшли Б.Т.нинг уйида ўзаро жанжал сабаб уни танасининг турли жойларига уриб-тепиб, жароҳат етказган.

“Натижада Б.Т. касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган”, - дейилади хабарда.

Жиноятчи қўлга олинган ва ҳолат юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят  иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.