Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Олий суд Гулнора Каримова оқланиши бўйича расмий мурожаат йўқлигини маълум қилди
25.06.2019 17:06,  
33

Бугун, 25 июнь куни Президент администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида «Суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар» мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди. Тадбирда Олий суд раисининг жиноят, фуқаролик, маъмурий, иқтисодий, мурожаатлар билан ишлаш бўйича ўринбосарлари ва матбуот хизмати бошлиқлари иштирок этдилар.

Тадбир давомида Олий суд вакилларидан Гулнора Каримова ишини қайта кўриб чиқиш ва уни оқлаш бўйича Олий Судга қандайдир мурожаат келиб тушган-тушмагани ҳақида сўралди, деб хабар беради Kun.uz нашри.

«Гулнора Каримова иши бўйича Олий Судга яқин вақт ичида бирор мурожаат келиб тушмаган. Унинг ва оила аъзоларининг турли манбалар орқали қилаётган баёнотлари Гулнора Каримованинг шахсий ташаббусларидир. Бу борада бирор расмий ҳужжат кўриб чиқилаётгани йўқ», деди Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси ўринбосари Икром Муслимов.

23 июнь куни Гулнора Каримова президентга ва Ўзбекистон халқига мурожаат қилиб чиққанди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан