Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШда ноқонуний муҳожирларни депортация қилиш бошланди
15.07.2019 14:05,  
14

АҚШнинг айрим шаҳарларида ноқонуний муҳожирларни депортация қилиш мақсадида уларни ҳибсга олиш бошланди. Бу ҳақда Fox News телеканали ўз манбасига таянган ҳолда хабар бермоқда.

Телеканалнинг маълум қилишича, қўлга олиш Нью-Йорк ва бошқа айрим шаҳарларда шанбадан якшанбага ўтар кечаси бошланган.

АҚШ Иммиграция ва божхона назорати хизмати (ICE) раҳбарининг сўзларига кўра, бундай чоралар суд томонидан мамлакатни тарк этиш буюрилган муайян шахсларга нисбатан қўлланилади

Эслатиб ўтамиз, июнь ойида АҚШ президенти Дональд Трамп миллионлаб мигрантларни чиқариб юбориш бўйича амалиётлар бошланиши ҳақида огоҳлантирган эди. Бир неча кун ўтгандан сўнг Трамп демократлар илтимоси билан ноқонуний мигрантларнинг оммавий депортацияси бошланишини кейинга қолдиришини маълум қилганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан