Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Ўздавкарантин» картошка куясига қарши курашиш борасида тавсияларни маълум қилди
18.07.2019 10:35,  
27

«Ўздавкарантин» инспекцияси ходимлари «Phthorimaea operculella» ёки ўзимизнинг тилда айтганда картошка куясига қарши кураш ишларини аллақачон бошлаб юборган. Бу ҳақда инспекция матбуот хизмати хабар берди.

Хавотирлар бежиз эмас

Ҳаво ҳарорати қанчалик баланд бўлса, куя шунчалик тез ривожланади. Аслида, ҳашаротнинг бир авлод бериш даври ўртача 3−4 ҳафтани ўз ичига олиши керак, аммо ҳарорат 35 даражадан юқорини кўрсатганда зараркунанда 16 кундаёқ «оёққа туриши» ҳеч гап эмас.

Куя капалаги кичкина, оч кулранг тусда бўлади. Тинч ҳолатда қанотларини елкасига йиғиб туради. Олдинги қанотларининг катталиги 12−15 миллиметр атрофида. Картошка кушандаси кўпроқ тунги ҳаёт тарзини маъқул кўради. Шунинг учун тажрибасиз фермер ёки боғбон уларни бир қарашда пайқаши мушкул.

Урғочи капалак 3 кундан 14 кунгача яшаса-да, ўзига юклатилган вазифани «қойиллатади». Яъни, уларнинг ҳар бири жон беришдан аввал ўрта ҳисобда 50−200 тагача тухум қўяди. Улар одатда баргларнинг ички қисмида, банд яқинида жойлашган бўлади. Тухумдан жуда майда, аммо очкўз капалак қурти очиб чиқади ва шу заҳоти картошка барги ҳамда туганакларига «таҳдид» солади. Бундан ташқари, помидор, бақлажон ва бошқа итузумгулли ўсимликлар ҳам зараркунанданинг севимли озуқалардан ҳисобланади.

Куя ҳужуми кўпроқ ўсимликнинг ташқи кўринишида намоён бўлади: зарарланган барглар қуриб, қўнғир тусга киради ва ёрилиб кетади. Зараркунанда кўпайган далалар гўё куйганга ўхшайди. Қурт киргач, картошка барги юзасида пушти доғ пайдо бўлади.

Анд тоғларидан — Шовотгача

Бугунги кунда картошка куяси дунёнинг 70 дан ортиқ мамлакатида учрайди. Куя Марказий ва Жанубий Америка минтақасидан бутун дунёга тарқалган.

Уни дастлаб техаслик энтомолог олим Целлер 1873 йилда аниқлаган. Ўз вақтида қарши кураш чоралари кўрилмагани учун Жанубий Африкада картошка ҳосилининг қарийб 80 фоизи, Австралияда эса 90 фоизи нобуд бўлган.

Картошка куясининг Ўзбекистонда илк бор 2009 йилга пайдо бўлган. Шу йили Хоразм вилоятининг Туркманистон билан чегарадош Шовот, Гурлан ва Қушкўпир туманларида зараркунандалар оиласидаги ушбу ҳашаротни ўсимликлар карантини инспекторлари пайқаб қолишган. Ҳозирда бу хавфли ҳашарот республиканинг Тошкент, Сирдарё ва Самарқанд вилоятининг айрим ҳудудларида ҳам тарқалган.

Нима қилиш керак?

Агарда зарарланган ҳосилни шунчаки ташлаб юборсангиз, билингки катта хатога йўл қўйган бўласиз. Чунки, куя қурти яна тупроқ остига қайтади ва ўша ерда хотиржам қишки «ҳордиққа» кетади. Демак, кейинги йил ҳам қуртлар «босқини» муқаррар! Хўш, улардан қандай ҳимояланиш мумкин?

Энг аввало, картошка поясини қуриб қолишига 5−7 кун қолганда ўриб олиш ва йўқотиш, даладан ҳосилни имкон қадар тезроқ йиғиштириб олиш зарур. Шунингдек, белгиланган тартиб қоидалар асосида картошка туганаклари ва омборларни бром-метил билан зарарсизлантириш, итузумдошлар оиласига мансуб бегона ўтлардан тозалаш ва далаларга кимёвий воситалар билан ишлов бериш талаб этилади. Бунинг учун туманларда ташкил этилган «Ўсимликлар клиникаси"га бемалол мурожаат қилишингиз мумкин.

Энг муҳими, экиш ишларини бошлашдан аввал ерни зараркунанда ва ҳашаротлардан тозалаш, уруғли картошка материалларини фитосанитар талабларга тўлиқ жавоб бериши юзасидан ҳудудий инпекция мутахассисларидан тегишли тавсия ва кўрсатмалар олишни унутманг.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан