Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон бўйлаб 8 та туман уруғлик картошка етиштиришга ихтисослаштирилади ​ 
15.04.2020 10:44,  
748

Аввал хабар қилганимиздек, президент Шавкат Мирзиёев раислигида 14 апрель куни қишлоқ хўжалиги тармоқларини янада ривожлантириш, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Маълум қилинишича, пандемия ва карантин қанча вақт давом этишидан қатъий назар, аҳолининг озиқ-овқатга бўлган эҳтиёжи камаймайди. Шу боис мева-сабзавотчилик ва чорвачилик тармоқларида маҳсулот етиштириш ҳажмини икки баробарга ошириш вазифаси қўйилмоқда.

Маҳсулот ҳажмини ошириш учун жорий йилда 124 минг гектар оборотдан чиққан ерларни тўлиқ ўзлаштириш лозим.

Шунингдек, йиғилишда уруғлик ва минерал ўғитлар таъминоти муаммоси ҳам таҳлил қилинди.

Бугунги кунда экин уруғларининг 25-30 фоизи хориждан олиб келинади, қолган қисми эса деҳқонлар томонидан турлича тайёрланади. Хитойда экспортбоп дуккакли экинлардан 30-40 центнер ҳосил олинса, Ўзбекистонда 20 центнердан ошмайди, айрим ҳудудларда эса 7-8 центнерни ташкил қилади, холос.

Пандемия шароитида уруғликлар таъминотида узилишлар бўлмаслиги кераклиги айтиб ўтилди.

Ҳар йили мамлакатимизга 300 минг тоннага яқин картошка, шунингдек, 10-15 минг тонна уруғлик картошка чет элдан олиб келинади. Шу боис Қўрғонтепа, Бахмал, Зомин, Шаҳрисабз, Китоб, Янгиқўрғон, Булунғур, Бўстонлиқ туманлари уруғлик картошка етиштиришга ихтисослаштирилиши белгиланди.

Тизимдаги яна бир муаммо – мева-сабзавот етиштириш учун 255 минг тонна фосфорли, 290 минг тонна азотли ўғит етишмайди. Шунингдек, ўғитларнинг биржа савдолари орқали сотилиши ҳам деҳқонларга қатор қийинчиликларни туғдирмоқда.

Шу боис “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятига мева-сабзавотчиликка ихтисослашган 55 та туманда ўғит дўконлари ташкил этиш вазифаси қўйилди.

– Экинларни экишга оз муддат қолди. Бу ишларни ўн кун ичида якунламасак, кейин кеч бўлади. Маблағ бўлмаса, экин ҳам бўлмайди, – деди давлатимиз раҳбари.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан