Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мактаб ўқувчиси имтиҳон орасида туғиб, яна аудиторияга қайтиб келди
22.07.2019 18:22,  
18

Гвинеянинг Маму шаҳридан бўлган 18 ёшли мактаб ўқувчиси Фатумата Курума Конде кириш имтиҳонларидан бирига келганда тўлғоқ тутиб қолганини сезади.

У зудлик билан касалхонага етказилган ва 10 дақиқадан сўнг кўзи ёриган. Оила аъзоларини ҳайрон қолдириб, қиз бир зумда ўзига келган ва аудиторияга қайтган.

Маълум бўлишича, Курума Конде уйда қолдиришларидан қўрқиб, турмуш ўртоғи ва оила аъзоларидан туғруқ вақти яқинлашаётганини яшириб келган. «Мен бакалавриатга қабул имтиҳонларининг бирортасини ҳам қолдиришни тасаввур қилолмасдим. Бунга йил давомида тайёргарлик кўргандим», — деб таъкидлаган у.

Имтиҳон маркази раҳбари Моҳамед Диаките маҳаллий матбуотда тарқалган бу воқеанинг ҳақиқатлигини тасдиқлаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан