Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўн кунлик келинчакни аёвсиз калтаклаган эр устидан суд ҳукми ўқилди
30.07.2019 13:14,  
31

Бутун Ўзбекистонни шок ҳолатига солган оилавий драма ва ниҳоят мантиқий якунига етди - 24 июль куни ўн кунлик шаръий никоҳдаги жуфти ҳалолини ўласи қилиб калтаклаган эр устидан суд ҳукми ўқилди. Эркакка уч йилу саккиз ойлик қамоқ жазоси берилди, деб хабар қилмоқда Sputnik.

Судья ўз ҳукмини эълон қилганидан сўнг, эркакнинг адвокати келин томондан мижози учун раҳм-шафқат сўраган, аммо келин уни кечирмаган.

Эслатиб ўтамиз, Самарқанд вилояти Булунғур туманида тўйдан 10 кун ўтгач ёш келинчак ўз эри томонидан аёвсиз калтакланган ва туман касалхонасининг реанимация бўлимига тушган эди.

1988 йилда туғилган Зухра Умарованинг юзида соғ жой қолмаган, кўзлари даҳшатли шишиб, қонталаш бўлиб кетган эди.

Уни бу ҳолатда ҳатто туққан онаси ҳам танимаган.

Умарованинг онаси ўша вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига қилган мурожаат бесамар кетган, онага қизини даволатиш ва "ўзига қимматга тушиши боис тиббий экспертизани ўтказмаслик" маслаҳат берилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан