Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Исроилда ўтган йили чақалоқларга энг кўп Муҳаммад исми қўйилди
31.07.2019 12:28,  
54

Исроилда 2018 йилда туғилган чақалоқларга энг кўп қўйилган исм Муҳаммад бўлди, деб хабар берди «ТАСС».

Исроилда ўтган йили дунёга келган 2646 нафар чақалоққа Муҳаммад исми қўйилган.

Яҳудийлар оилаларида туғилган чақалоқларга қўйилган исмлар рўйхатида Давид исми ҳам оммабоп бўлди. Ушбу исм 1,5 минг нафар чақалоққа берилган.

Оммабопликдаги учинчи ўринни 1,3 минг нафар чақалоқ аталган Ариел исми эгаллади.

Қиз болаларга қўйилган исмлар орасида эса Тамар исми етакчилик қилмоқда. Ушбу исм кетма-кет уч йил давомида қиз болаларга энг кўп қўйилаётган исм бўлиб келмоқда.

Шунингдек, сўнгги пайтларда мамлакатда Майя ва Авигайль исмлари ҳам оммалашмоқда.

Статистик маълумотларга кўра, исроилликлар фарзандларига исм танлаётганида кўпинча сериал қаҳрамонлари исмларида тўхталади ёки Ленни, Томми ёки Дилан каби хорижий исмларни танлайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан