Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ўзининг қўрқувлари ҳақида сўзлаб берди.
“Мен виждон, ор-номус, қадр-қимматни йўқотишдан қўрқаман. Бошқа ҳеч нарсадан қўрқмайман”, - деди Қодиров доғистонлик журналист Руслaн Қурбоновга берган интервьюсида.
У кимдандир қўрққанида халқаро террорчиларга қарши курашишда давом этмаган бўлишини таъкидлади.
Шунингдек, у унинг сўзлари ижтимоий тармоқларда “хоинлар, шайтонлар ва тугмачали қаҳрамонлар томонидан” тез-тез нотўғри талқин қилинишини қўшимча қилди.