Сонгкран (Songkran) тайларнинг анъанавий Янги йил байрами ҳисобланади. Бу байрам йилнинг энг иссиқ ойи бўлмиш апрелнинг ўрталарида нишонланади
Расман уч кун давомида – 13дан 15 апрелгача байрам ўтказилади, аммо мамлакатнинг айрим шаҳарларида 11-12 апрелдан бошланиб 18 апрелгача чўзилиши мумкин.
Таиланднинг шимолидаги Чианг Май (Chiang Mai) шаҳрида, айниқса, байрам кенг нишонланади.
Таиланддан ташқари Лаос, Камбоджа, ва Мянмада, қолаверса, Вьетнам, Хитой, Шри-Ланка ва Ҳиндистоннинг айрим ҳудудларида ҳам Янги йил нишонланади.
Songkran санскрит тилидаги “sam-kranti” сўзидан келиб чиққан бўлиб, “ўтиш” маъносини англатади. Яъни қуёш муайян бурждан бошқасига ўтади.
1888 йилгача Сонгкран таиландликларнинг ягона Янги йил байрами бўлган. Кейинроқ ғарбона Янги йилнинг нишонлаш урфи юзага келган.