Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Нью-Йоркда биринчи марта Ислом санъати музейи очилди
6.05.2017 12:33,  
6

Қатар қироллик оиласи вакили Шайх Муҳаммад Рашид Соний Нью-Йоркда ислом маданиятини намойиш қилувчи илк санъат уйи очилишида қатнашди, дея хабар бермоқда Guardian​ нашри.

Қатарнинг Араб ва Исломий санъат институти томонидан ташкил қилинган маданият уйининг очилиш маросими 4 май куни бўлиб ўтган. Муҳаммад Рашид Соний мазкур маданият уйини ташкил этишнинг ўзига хос сабаби борлигини маълум қилган. Нью-Йоркда Осиё жамияти ва Яҳудий музейи каби маданият уйлари фаолият кўрсатади. Аммо уларда мусулмон арабларнинг санъат асарларини топиш мушкул.

Эндиликда 2 500 квадрат метр майдонда жойлашган маданият уйида араб ва бошқа халқларга мансуб мусулмонларнинг санъат асарлари кўргазмалари ўтказилади. Бундан ташқари, бу ерда араб ва ислом маданияти билан танишишни истаган жамоатчилик вакиллари билан суҳбатлар ва учрашувлар ўтказилиши ва янги китоб дўконини ҳам ўз ичига олиши кўзда тутилган.

Илк кўргазмада Саудия Арабистони, Ҳиндистон ва Эрон рассомларининг асарлари намойиш этилган. Нью-Йоркда Ислом маданият уйи ташкил қилишга уринишлар аввал ҳам бўлган эди. 2010 йилда Нью-Йорклик бизнесмен Шариф Жамол Ислом маданияти маркази қуришни режалаштирган, аммо унинг ҳаётига бўлган таҳдидлар туфайли режа амалга ошмай қолганди.

Араб ва Исломий санъат институти 2015 йилда Қатар қироллик оиласи томонидан ташкил этилган бўлиб, Нью-Йорк ва Ислом дунёси ўртасидаги маданий алоқаларни ривожлантиришни мақсад қилган нодавлат-нотижорат ташкилот ҳисобланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан