Жон Хопкинс университети маълумотларига кўра, АҚШ Covid -19 коронавируси билан зарарланган сони бўйича учинчи ўринга чиқиб олди. У ерда вирусни юқтириб олганлар сони 26 138 нафарга етди.
Беморларнинг катта қисми Нью-Йорк штатига тўғри келади — 12,3 минг киши. Кейинги ўринларда Вашингтон (1793 та) ҳамда Калифорния (1407 та) штатлари турибди.
Қўшма Штатларда вирус 323 нафар беморнинг ҳаётига зомин бўлди. Вашингтонда 94 киши, Нью-Йоркда 75 бемор ҳамда Калифорнияда 25 киши коронавирусдан вафот этди.
Жами 176 нафар бемор бутунлай соғайиб кетган. Covid-19 мамлакатнинг барча штатларида қайд этилган.
16 март ҳолатига кўра, АҚШда 3,5 мингта коронавирус ҳолати аниқланган эди, 6 кун ичида беморлар сони 7 баробарга кўпайди.