АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг Флорида штатидаги базасида "қуролли тартибсизлик" юз берди. Натижада бир киши ҳалок бўлди, яна бир киши жароҳат олди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
"Бугун бизнинг базамизда қуролли ички тартибсизлик бўлиб ўтди, натижада бир киши ҳалок бўлди ва бир киши жароҳат олди", - деди Херлберт-Филд авиабазасининг 1-махсус операция қаноти командири фейсбукдаги саҳифасида.
Бўлим хавфсизлик мақсадида отишма содир бўлганидан кейин база ёпилганини айтди.
Жароҳатланган касалхонага юборилган. Ҳозирда ҳарбий базада тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.