Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бош прокуратура тизимида ихтисослаштирилган прокуратура ташкил этилади
28.08.2020 11:24,  
395

Аввал хабар қилганимиздек, «Бўстонлиқ туманида бошқарувнинг алоҳида тартибини жорий этиш орқали туризмни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» президент фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, Бўстонлиқ туманида алоҳида маъмурий-бошқарув тизими жорий қилинмоқда.

Шунингдек, фармон билан Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Тоғли ва олис ҳудудларда туристик инфратузилмани ривожлантириш жамғармаси (Жамғарма) ташкил этилди.

Жамғармага 10 миллиард сўмгача бўлган маблағлар ажратилади.

2020 йил 1 сентябрдан бошлаб:

  • туманда лицензия ва рухсатнома беришдан, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун жаримадан республика ва вилоят маҳаллий бюджетига тушадиган маблағлар ва божлар тўлиқлигича туман маҳаллий бюджетига;
  • туман ҳудудида жойлашган давлат мулки объектларини реализация қилишдан тушадиган маблағлар (баҳолаш ва хусусийлаштириш тадбирларини амалга ошириш харажатларидан ташқари), шунингдек, ер участкаларини реализация қилишдан тушадиган маблағлар тўлиқ Жамғармага йўналтирилади.

Шунингдек, туманда амалга ошириладиган ислоҳотларни мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг таркибида Тоғли ва олис ҳудудларда туристик инфратузилмани ривожлантириш шўбаси ташкил қилинади.

Бош прокуратура тизимида Табиатни муҳофаза қилишга оид қонунчилик ижроси устидан назорат ҳамда ерлардан ноқонуний фойдаланишни бартараф этиш бўйича ихтисослаштирилган прокуратура ташкил этилади.

Туман ҳудудида атроф-муҳитни ифлослантирадиган зарарли саноат корхоналарини барпо этиш қатъиян ман этилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан