Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Чеченистонда янги туғилган чақалоққа Муҳаммад (с.а.в.) пайғамбар ва оила аъзолари исмини қўйганларга 100 минг рубл тўланмоқда
30.10.2020 11:15,  
532

Чеченистоннинг биринчи президенти Аҳмат Қодиров номидаги жамғарма 29 октябрга ўтар кечаси туғилган фарзандларига Муҳаммад пайғамбар номи билан исм қўядиган оилаларга ҳар бирига 100 минг рубл тўлайди. Бу ҳақда Чеченистон ҳукумати матбуот хизмати хабар берди, деб ёзади ТАСС.

«Акция ҳар йили пайғамбарнинг туғилган куни шарафига ўтказилади, аммо бу йил у янада кенг тус олади. Ўтган йили тўловларни фақат ўғил болалар олган», - деди Чеченистон Ахборот вазири Аҳмад Дудаев ТАССга.

Унинг таъкидлашича, бу сафар пулни янги туғилган чақалоққа Муҳаммад (с.а.в.) нинг оила аъзолари ва энг яқин шериклари исмини қўйганлар ҳам олишади. Чеченистон ҳукумати веб-сайтида пайғамбарнинг уч ўғил ва тўрт қизи бўлганлиги айтилган.

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров 27 октабр куни ўзининг Телеграм каналида франтсиялик тарих ўқитувчиси Самуэл Патининг ўлими муносабати билан фикр билдирган президент Эммануел Макронни “террорчи” деб атади.

Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Қодировнинг сўзларини изоҳлар экан, "РФ субъектлари раҳбарлари ташқи сиёсат билан шуғуллана олмайди", деди. Бунга жавобан Қодиров ушбу баёнот билан рози бўлган постни эълон қилди, аммо у "Франция расмийлари тўғрисида ўз фикрини сиёсатчи сифатида эмас, балки мусулмон сифатида айтганини" таъкидлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан