Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Чет эл дипломини нострификация қилиш учун онлайн имтиҳон топширса бўладими?
17.04.2020 16:16,  
262

Аввал маълум қилинганидек, бугун АОКА штабида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси матбуот котиби Феруза Мадраҳимова иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.

Савол: Хорижда таҳсил олганман, дипломимни нострификация қилиш бўйича ҳозирги карантин даврида электрон онлайн ҳужжат топширсам бўладими?

Имтиҳон жараёни-чи, уйда ўтириб масофадан имтиҳон топширсак бўладими?

Жавоб: Фуқаролар ҳозирги карантин даврида уйдан чиқмай туриб хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларини тан олиш бўйича Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ариза беришлари ва ҳужжат топширишлари мумкин.

Давлат хизматлари агентлигининг мобил иловаларидан фойдаланган ҳолда ҳам давлат хизматлари марказлари орқали ариза бериш имкони мавжуд.

Карантин эълон қилингандан буён Инспекциямизга айни шу масала юзасидан 100 дан ортиқ талабгор мурожаат қилди ва ҳужжатларини топширди. Ҳозирда экспертлар томонидан ҳужжатлар масофавий тарзда ўрганилмоқда.

Аммо ушбу жараёнда белгиланган мутахассислик фанлари бўйича синов тестларини масофадан туриб онлайн режимда топшириш МУМКИН ЭМАС. Чунки, амалдаги тартибга мувофиқ, Эксперт комиссияси аъзоси ҳамда Таълим инспекциясининг масъул ходими тест жараёнини бевосита кузатиб бориши белгиланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан