Хабарларга кўра, Давлат хавфсизлик хизмати раиси Ихтиёр Абдуллаев саломатлиги туфайли лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига генерал-лейтенант, собиқ мудофаа вазири Абдусалом Азизов тайинланди.
Абдусалом Азизов бунгача Мудофаа вазири лавозимида ишлаб келганди.
Ихтиёр Абдуллаев 2018 йил 31 январь куни ДХХга раҳбар бўлди. 2015 йилдан у Ўзбекистон бош прокурори, 2009 йилдан — президентнинг давлат маслаҳатчиси сифатида фаолият кўрсатган.