Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ЕТТБ Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш учун $40 млн ажратмоқда
1.10.2020 11:20,  
60

Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) коронавирус пандемиясидан зарар кўрган Ўзбекистондаги маҳаллий кичик ва ўрта корхоналарнинг ишбилармонлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун 40 миллион доллар миқдорида кредит ажратади. Бу ҳақда банк расмий сайтида хабар қилинди. 

Ушбу пакет ЕТТБнинг бизнесда Марказий Осиё аёллари дастури доирасида тадбиркор аёллар учун $10 млн. ҳамда кичик ва ўрта бизнес вакиллари учун $30 млн. ҳажмли кредитлардан ташкил топган. 

Дастур тадбиркор аёлларга касбий тайёргарликдан ўтишда ҳамда келажакда ўз бизнесини қай йўл билан ривожлантириш бўйича малака ва ишонч ҳосил қилишда кўмаклашиши айтилмоқда.

Маълумотларга кўра, ЕТТБ шу кунгача 81 та лойиҳада иштирок этиш орқали Ўзбекистон иқтисодиётига 1,8 миллиард евро миқдорида сармоя киритган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан