ЕТТБ Ўзбекистонга катта миқдорда сармоя киритди. Пул қандай лойиҳаларга сарфланди?

ЕТТБ Ўзбекистонга катта миқдорда сармоя киритди. Пул қандай лойиҳаларга сарфланди?

2019 йилда Европада тикланиш ва тараққиёт банки Ўзбекистондаги 13 та давлат ҳамда хусусий сектордаги лойиҳаларга 576 миллион доллар сармоя киритган. Банк бу даврга қадар мамлакатимизга бунча кўп пул тикмаган.

Ўзбекистонда ЕТТБ, асосан, инфратузилмавий лойиҳаларга пул ажратган. Хусусан,

  • Талимаржон ИЭСда қўшимча ишлаб чиқариш қуввати барпо қилиш учун – €213.8 млн;
  • Навоий электр узатиш лойиҳаси — €71.5 млн;
  • Қашқадарё ичимлик суви лойиҳаси — €53.4 млн; 
  • Хоразм ичимлик суви лойиҳаси — €80.2 млн.

Банк, шунингдек, минтақадаги операцияларини ошириш ҳамда Фарғона водийсидаги инфратузилмаларга инвестиция киритиш учун Андижонда минтақавий филиалини очди.

Бугунги кунга қадар ЕТТБ иқтисодиётимизга 79 лойиҳа орқали 1,85 миллиард евро сармоя киритган.