Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Европа шаҳарлари велосипедлар учун қучоқ очмоқда
29.04.2020 11:36,  
198

Европа шаҳарлари велосипедчилар учун инфратузилмани яхшилаб боришни режалаштирмоқда деб ёзади РИА Новости.

Яқин келажакда Франциянинг 100 дан ортиқ шаҳарлари велосипедчилар учун қулайлашиб боради. Париж 650 километрлик янги велосипед йўлакларини яратишни режалаштирмоқда. Биринчи босқич карантин режими қисман юмшатилса, 11 майга қадар якунланади.

Франция пойтахти расмийлари илгари велосипед инфратузилмасини яхшилашни режалаштиришган эди. Мэрия барча кўчаларни 2024 йилги Олимпия ўйинлари учун велосипед учун яроқли ҳолга келтиришга ваъда бериб, машина жойларининг 72 фоизини йўл четларидан олиб ташлади. Карантин туфайли ушбу режаларни тезроқ амалга ошириш мумкин бўлмоқда. 

Яқин келажакда велосипед инфратузилмасини фаол равишда ривожлантиришни режалаштирган бошқа француз шаҳарлари қаторида Лилл, Руан, Ле-Ман ва Марсел бор.

Яқинда Милан велосипед ва пиёдалар инфратузилмасини кенгайтиришни режалаштираётгани ҳақида хабар берди. Шаҳардаги камида 35 километр йўл велосипедчилар ва пиёдалар учун барпо этилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан