Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






"Фейк ахборотга жарима тўласин” дейишни боплайдиган давлат, унинг органлари қовун туширганида ҳам жазолаши керак!"
2.05.2020 12:46,  
1676

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси мультимедиа марказининг видео сюжетида айтилишича, етказиш хизматларини кўрсатадиган такси йўналишлари автомобилларига ҳозирча йўловчи ташишга рухсат берилгани йўқ.

Таксида ҳали йўловчи ташишга рухсат берилмагани айтилди (видео)

Davletovuzʼнинг ёзишича, Ички ишлар вазирлиги олдинроқ шахсий ва хизмат енгил машиналари ҳаракатланиши мумкин бўлган вақт оралиғида (соат 07:00 дан 10:00 гача ва 17:00 дан 20:00 гача) таксилар ҳам йўловчиларни ташиши мумкинлигини тасдиқлаган эди.

“Gazeta.uz”нинг ички ишлар идораларидаги манбалар орқали аниқлик киритишича, махсус комиссиянинг тасдиқланган баёнида “йўловчилар билан бирга” деган жумла мавжуд эмас. Ваҳоланки, бу жумла расмий манбаларда: “Ҳуқуқий ахборот“да ҳам, Koronavirus info Telegram-каналида ҳам эълон қилинган. Комиссиянинг протоколлари очиқ манбаларда эълон қилинмаган.

Гап такси хизматининг фаолият юритиши ёки юритмаслиги ҳақида эмас, балки фуқароларни, ҳеч қурса ўзи чиқараётган ҳужжатларни ҳурмат қилишда. Бир оғиз чиқиб, расмий баёнот бериб, узр сўра, нотўғри гапирибмиз ёки сизларни чалғитибмиз, деб қўй. Йўқ, булар Ўзбекистон фуқароларига хизмат қилмайди. Улар ўзларидан бошқа ҳеч кимга хизмат қилмайди. Улар ҳеч кимга ҳисобдор эмас. Сал хижолат бўлиш керак, ҳамма нарсанинг ҳам чегараси бор. Йўқса, протоколни эълон қилсин. Чап қўлнинг ишига ўнг қўл жавоб бермаса, эртага буларга ишонч қоладими?

Яна бир блогер Муҳрим шундай ёзмоқда:

“Бир ухлаб турсам, ҳамма ёқда: “таксида йўловчи ташиш ҳали мумкин эмас, машинада фақат машинанинг эгасигина юриши мумкин”, деганга ўхшаш гаплар. Хафсалаларим пир бўлди. Бу давлат кеча нима деганди-ю, бугун нима деяпти? Халқ аҳмоқми? Кеча “таксида юриш мумкин экан” деган гап қанчалик узоққа тарқалиб бўлганини, бу гапга ишониб бугун ҳам, эртага ҳам, индинга ҳам қанча одам кўчага чиқишини ўйлайдими булар?

У ёки бу ҳуқуқбузарлик учун жазолашни, ҳали жазоси йўқ замонавий “ҳуқуқбузарликлар” учун у ёки бу кодексга жаримали моддалар ёзишни, “фейк ахборот учун жарима тўласин” дейишни боплайдиган давлат, унинг органлари қовун туширганида ҳам ўзини ҳам жазолаши керак, жавобгарликни елкасига олиб, “ҳа, ..... қўйдик яна”, дейишни билиши керак (узр, лекин ҳозирги ҳолатга бошқача таъриф йўқ).

Кейин, ҳалиги Махсус комиссия нима ўзи? Қонунийми у? Унинг қарорлари-чи? Қарор чиқаряптими ўзи у ё фақат йиғилиш протоколи? Улар ҳам қонунийми? Қайси қонун бўйича қонуний? Қонунга кўра, бажарилиши ҳамма учун мажбурий ҳужжатлар расмий манбаларда, масалан, “Lex.uz”да ёки “Халқ сўзи”да эълон қилиниши керак, ярим тунда қанақадир телеграм-каналда эмас, тўғрими? Ё ўша телеграм-канал мақоми энди “Lex.uz” билан бирми?

Агар бу Махсус комиссия қонуний бўлса, унинг қарорлари (ёки йиғилиш протоколлари) ҳам қонуний бўлса, у ҳолда нега бу ҳужжатлар расмий манбаларда эълон қилинмаяпти? Нега, бугун ўша Махсус комиссияга орқа қилиниб “рухсат” дейилган гап эртасига яна ўша Махсус комиссияга асосланиб “рухсат эмас”, дейиляпти? Бирорта мустақил, МУСТАҚИЛ ҳуқуқшунос тушунтириб берса яхши бўларди буларнинг барини.

Ҳар бир одам билан “cиз“ деб гаплашиши керак – Президент ИИВ ва Миллий Гвардияга мурожаат қилди (видео)

Ҳаммамиз тушунамиз, бунақа пандемияни кўрганлар аллақачон 100 ёшдан ошган, тайинли маслаҳат бера олмайди; тушунамиз, Бухорода “илгари кузатилмаган” табиий офат бўлди; яна тушунамиз, кимларнингдир ҳовлилари 100 баллик зилзилада ҳам бузилмайдиган қилиб қурилиши учун Сирдарёда битта тўғон сифатсиз қурилган, шу боис кеча “Ўзбекистон Катринаси”га гувоҳ бўлдик. Лекин, барака топкурлар, барибир сал тартиб керак.

Гўёки иқтисодиётни қутқариш баҳонасида одамларнинг ишга бориб-келишига рухсат бериб, сўнг “таксига ҳам, машинада йўловчи ташишга ҳам рухсат йўқ”, дейиш — мантиқсизлик; баъзиларга машинани бор-йўғи ниқоб тақиб ҳайдашига ҳам, худди шу ҳолида машинасида йўловчи ташишига ҳам рухсат бериб, овқат ташувчи доставкачилардан “скафандр”га киришни сўраш ҳам мантиқсизлик. “Мантиқ” деган жойини ёқинглар, илтимос“.

Эслатма: Муаллифлар фикри таҳририят нуқтаи назарини ифодаламаслиги мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан