Россиялик спортчи Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси ҳамда мураббийи Абдулманноп Нурмагомедов касалхонага тушиб қолди. Бу ҳақда РБК Спорт хабар беради.
"Мен касалхонадаман, узр", - дейди нашр билан боғланган Нурмагомедов.
57 ёшли мураббийнинг касалхонага тушиш сабаби айтилмаган.
Абдулманноп Нурмагомедов Россияда хизмат кўрсатган мураббий ҳисобланади. У жанговор самбо бўйича 18 нафар жаҳон чемпионини етиштирган. Шу хизмати учун 2019 сентябрда Ginness рекордлар китобига кирган.