Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳафта суратлари: ҳаммаси коронавирус билан боғлиқ
4.04.2020 23:53,  
1090

Ижтимоий масофаланиш, атрофдагилардан иҳоталаниш ва карантин – бугун бутун дунё мана шу кўринишда гавдаланяпти.

COVID-19 касаллигига чалинган беморларни қабул қилиш учун Португалия пойтахти Лиссабонда ташкил этилган кўча касалхоналаридан бири.

Фото: Patrícia de Melo Moreira/AFP/Getty Images

Фаластинлик масхарабоз ниқоб таққан ҳолда Ғазо кўчаларида юриб, карантинда ўтирган болаларни хурсанд қиляпти.

Фото: Mohammed Saber/EPA

Парагвай пойтахти Асунсьонда тўрт ҳафтадан бери карантин давом этяпти. 11 ёшли Фабиан Рамирес муҳтожликдан ўз оиласи билан ахлат қутисига ташлаб кетилган мева қолдиқларини териб юрибди. 

Фото: Jorge Sáenz/AP

COVID-19 касалига чалинган ўнлаб беморлар поездда эвакуация қилинганидан кейин Франция шарқидаги Милуз шаҳридаги темирйўл вокзали дезинфекция қилиняпти.  

Фото: Véronique de Viguerie/Getty Images

Коронавирусга чалинган беморлар Франция пойтахти Париждаги Гаре-д-Остерлиц вокзалидан тезюрар поезд воситасида касаллик камроқ тарқалган Бритони минтақасига жўнатиляпти.  

Фото: Thomas Samson/AFP/Getty Images

Аҳоли карантинда ўтириб, йўллар бўшаб қолар экан, Уэлснинг Лландудно шаҳри яқинидаги тоғларда яшайдиган Кашмир эчкилари кўчаларни “забт этди”.  

Фото: Carl Recine/Reuters

Коронавируснинг “ватани”, аммо бугунга келиб эпидемиядан деярли халос бўлган Хитойнинг Ухан шаҳрида харидорлар баққоллик дўконлари билан девор оша савдо қиляпти. Шаҳар 8 апрелдан кейин дунёга очилиши, карантин қоидаларини бекор қилиши кутиляпти.  

Фото: Aly Song/Reuters

Сенегал пойтахти Дакарда бўш турган мактаб биноси коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун дезинфекция қилиняпти.  

Фото: Zohra Bensemra/Reuters

Францияда карантин чоралари ўта кучайтирилган. Марсел шаҳри яшовчиларидан бири пешайвонга чиқиб, қўшнилари берган озиқ-овқат маҳсулотларини арқон билан тортиб оляпти.

Фото: Anne-Christine Poujoulat/AFP/Getty Images

Россияда дастлаб 27 мартдан 5 апрелгача карантин эълон қилинганди. Кейинроқ унинг муддати 30 апрелга қадар узайтирилди. Санкт-Петербургда ёпилган боғчалардан бири қор остида қолди.  

Фото: Anton Vaganov/Reuters

АҚШнинг энг йирик Ню-Йорк шаҳри бугун коронавируснинг ҳам энг йирик ўчоғига айланди: шаҳарда ушбу вирусга чалинганлар сони айни вақтга келиб 63 000 кишидан ошиб кетди. Навбатчиликдан чиққан тиббиёт ходими Марказий боғ яқинидаги ўриндиқда ўтириб дам оляпти.  

Фото: Jeenah Moon/Reuters

Испаниянинг Барселона шаҳридаги Дос де Майо касалхонаси шифокорлари касалхонага қўшни кўпқаватли бинолардан туриб уларни қўллаб-қувватлаб қарсак чалаётганларга миннатдорчилик билдирмоқда.   

Фото: Quique García/EPA

Жанубий Африканинг Йоҳаннесбург шаҳри Ҳилброу мавзесида яшовчилар карантинга амал қилмаётганларга қарши полициячилар ўтказаётган амалиётни томоша қиляпти. 

Фото: Marco Longari/AFP/Getty Images

Ҳиндистонда эълон қилинган умуммилий карантин доирасида меҳнат муҳожирлари юк машинаси бортида ўз қишлоқларига қайтмоқда. Аҳмадобод шаҳри атрофи. Мамлакатда 21 кунлик карантин бошланганига бир ҳафтадан ошганига қарамай, шаҳарларда вақтинчалик яшовчилар гуруҳ-гуруҳ бўлиб ўз қишлоқларига қайтишда давом этяпти. Карантиннинг асосий шарти кўпчиликнинг бир жойга тўпланишини чеклаш эмасмиди?

Фото: Amit Dave/Reuters

Карантин эълон қилингач, бутун Буюк Британия, шу жумладан Лондон марказидаги Пикаделли цирки атрофи ҳувиллаб қолди. 

Фото: David Levene/The Guardian

Хитой пойтахти Пекиндан коронавирус ўчоғи Уханга қараб йўлга чиққан поезд кузатувчиси. Икки ярим ой деганда энди биринчи марта Уханга ташқаридан одам киришига рухсат бериляпти. Аммо ҳали ичкаридагилар ташқарига чиқишига рухсат берилмади.  

Фото: Roman Pilipey/EPA

Жанубий Корея пойтахти Сеулдаги ҳайвонлар сотиладиган дўконлардан бири: ҳайвонларни овқатлантираётган ходима тиббий ниқоб таққан. 

Фото: Ed Jones/AFP/Getty Images

Англиянинг Ромфорд шаҳарчаси атрофида аҳоли уйлари олдида ўтлаб юрган буғулар. Шаҳарга яқин миллий боғда яшовчи бу буғулар йўлларнинг сокинлашиб қолганидан фойдаланиб кўчаларда бемалол кезиб юрибди. 

Фото: Leon Neal/Getty Images

Испаниянинг Барселона шаҳрида жойлашган касалхоналардан биридаги COVID-19 касаллигига чалинган беморлар даволанувчи интенсив терапея бўлими.  

Фото: Felipe Dana/AP

Испаниянинг Барселона шаҳри Бадалона мавзесида жойлашган Германс Триас и-Пуйол касалхонаси деразасидан ташқарига назар.

Фото: Felipe Dana/AP

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан